Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия-Украина уруши давомийлиги бўйича СССР-Германия урушига тенглашди
Украинадаги уруш 12 январ куни 1418 кунга етди ва давомийлиги бўйича Совет Иттифоқининг фашистлар Германиясига қарши уруши билан тенглашди. У 1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача худди шунча кун давом этганди.
Фото: РИА Новости
Россия-Украина урушининг ҳозирги босқичи 2022 йил 24 февралда Россия президенти Владимир Путин «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганидан бери ҳисобланмоқда. Айнан шу пайтдан бошлаб жанговар ҳаракатлар умуммиллий характерга эга бўлди ва маҳаллий қарама-қаршилик доирасидан чиқди.
Украина ва унинг Европадаги иттифоқчилари, ўз навбатида, расмий даражада можаронинг бошланишини 2014 йил деб ҳисоблайди. Киевда таъкидланишича, Қрим атрофидаги воқеалар ва Донбассдаги жанговар ҳаракатлар қуролли можаронинг бошланишидир, 2022 йил эса унинг «тўлиқ миқёсли урушга» айланишидир.
1418 кунлик кўрсаткичга эришиш бошқа сабабга кўра ҳам эътиборни тортади. СССР-Германия уруши йилларида Россия ва Украина бир давлат таркибида бўлган ва фашистлар Германиясига қарши умумий уруш олиб борган. Бугун эса Гитлерга қарши коалиция бўйича собиқ иттифоқчилар фронт чизиғининг турли томонида қолган.
Умуман олганда фашистлар Германиясига қарши Иккинчи жаҳон уруши 2194 кун давом этган: 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йил 2 сентябргача.
Мавзуга оид
20:54
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
19:15
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
16:04
Лондон Киев учун Nightfall баллистик ракетасини ишлаб чиқади
15:58