The Telegraph: Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари тугаяпти
Ўқ-дориларнинг кескин танқислиги Украина март ойи охирига қадар ҳар бешта ракетадан биттасини уриб тушира олишини англатади. Айни пайтда Россия Украинага қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирмоқда.
Ўқ-дорилар кескин танқислиги сабабли Украина қуролли кучлари (УҚК) ўз шаҳарларининг ҳаво мудофааси учун ракеталарни март ойи охиригача тугатиши мумкин. «Бу шуни англатадики, Украина ҳозиргидек Россиянинг бешта ракетасидан тўрттасини уриб тушириш ўрнига, бешта ракетадан фақат биттасини уриб тушира олади», — деб ёзади Британиянинг The Telegraph газетаси 16 март куни.
У Россия армияси қурол-яроғлар сони бўйича Украина армиясини ортда қолдираётганига ва Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета захиралари тугагани ҳақидаги хабарлар фонида Украина ҳудудига ҳаво ҳужумларини кучайтиришга тайёрланаётганига эътибор қаратди. Шу билан бирга, The Telegraph Россия Мудофаа вазирлиги билан боғлиқ бўлган Россия Telegram-каналларига ҳам ишора қилади, уларда «Украина кучлари ҳали ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда ва нисбатан яхши қуролланганга ўхшайди», деб ёзилади. Россия ресурслари, айниқса, Украина дронларининг самарадорлигини алоҳида қайд этяпти.
Украина учун молиявий ёрдам билан боғлиқ муаммолар
Украинадаги ўқ-дорилар билан боғлиқ кескин вазият фонида, Қўшма Штатлардаги сиёсатчилар Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қизғин баҳс-мунозараларга киришмоқда. Венгрия бош вазири Виктор Орбан, агар Доналд Трамп президентликка қайта сайланса, АҚШ Украинага бошқа пул бермаслигини айтди.
Полша бош вазири Доналд Туск кескин равишда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсонни Американинг Украинага 60 миллиард долларлик янги ёрдам пакети учун овоз бериш жараёнини тезлаштиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Жонсон 20 кишининг ҳаётига зомин бўлган Россиянинг яқинда Одессага берган зарбаси оқибатларини диққат билан кўриб чиқиши керак.
12 март куни Вашингтон Киевга 300 миллион доллар шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди, бироқ Қўшма Штатлар Конгресс қўшимча молиялаштиришни маъқулламай туриб, Украинага бошқа йирик пакетни тақдим эта олмаслигидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024