Аксилкоррупция агентлиги Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашувини ўрганмоқда
Кинематография агентлиги “Sevimli” телеканалига давлат буюртмаларини бериб келгани, шунингдек, субсидиялар ажратишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги текширув бошлаган.

Фото: Kun.uz
Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади, дея Kun.uz'га маълум қилди агентлик директорининг матбуот котиби Дурдона Очилова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Sevimli” телеканалидаги “Сабрия” миллий сериалида беҳаё саҳналар эфирга узатилгани ва бу танқидларга сабаб бўлгани ортидан телеканал бош директори ва бош муҳаррири ишдан олинган эди.
Кейинроқ, масаланинг бошқа жиҳати “Sevimli” телеканалининг эгалари – Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг ўғли, қизи ва рафиқаси экани аён бўлди. Бу телеканалнинг камида учта миллий сериалида давлат буюртмачиси – айни Кинематография агентлиги.
Шунингдек, кеча Абдухолиқовнинг оила аъзоларидан иборат телеканал таъсисчилари уни телеканал Кузатув кенгашига раҳбар этиб тайинлаган. Бу эса манфаатлар тўқнашувига оид янги саволларни уйғотади, чунки миллий сериаллар учун хусусий телеканалларга бюджетдан бериладиган миллиардлаб субсидияларнинг тақсимловчиси – айнан Кинематография агентлигидир.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

10:05 / 13.12.2024
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуннинг жамият ва давлат учун аҳамияти

16:21 / 12.11.2024
1,5 мингга яқин бошқарув ходими қонунга зид тарзда тадбиркорлик қилаётгани аниқланди

15:33 / 17.08.2024
Сериал учун рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган шахс ушланди

13:04 / 10.06.2024