Самарқандда тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади тўйхона яқинидаги қудуқдан топилди
4 ёшли боланинг жасади йўқолганидан сўнг 5 кун ўтиб, тўйхона яқинидаги 8 метрлик қудуқ ичидан топилган.

Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 26 сентябр куни Ургут тумани прокуратурасига туманнинг Хўжайдуқ маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаро ўз аризасида 2022 йил 25 сенябр куни соат 16:00 ларда Ургут тумани «Этакбешкапа» МФЙда жойлашган тўйхонага 2018 йилда туғилган набираси билан боргани ва бироз вақтдан сўнг набираси йўқолиб қолганини айтиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Аризага асосан вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, Миллий гвардия ҳамда кенг жамоатчилик томонидан биргаликда қидирув тадбирлари амалга оширилган.
Қидирув давомида 2022 йил 30 сентябрь куни профилактика инспектори томонидан тўйхона атрофидаги ичимлик суви қазиб олиш учун мўлжалланган 8 метрлик қудуқ ичидан боланинг жасади топилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида артезиан қудуқда 20 соат қолиб кетган 6 ёшли бола қутқарилганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Иқтисодиёт | 11:39
-
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди
Жаҳон | 11:35
-
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:29
-
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Ўзбекистон | 11:26
Мавзуга оид

12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди

10:56 / 02.03.2025
Ургутга темирйўл линияси тортилади

11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

10:06 / 19.09.2024