Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентларнинг 41 фоизи минимал баллни ҳам тўплай олмади
Энг ёмон кўрсаткич Андижон вилоятида (47,6 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса Бухоро ҳамда Тошкент шаҳрида (31,4 фоиз) қайд этилган.
Фото: Kun.uz
2025 йилда 614 минг 768 нафар абитуриент тестга кирган бўлиб, уларнинг 253 минг 844 нафари (41,29 фоиз) 56,7 баллни (максимал баллнинг 30 фоизи) ҳам тўплай олмаган.
Энг ёмон кўрсаткич Андижон вилоятида (47,6 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса Бухоро ҳамда Тошкент шаҳрида (31,4 фоиз) қайд этилган.
2023 йилда 8 та, 2024 йилда эса 4 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Жорий йилда биронта ҳудудда бундай салбий кўрсаткич қайд этилмаган.

Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 9%
- Навоий — 8,9%
- Сирдарё — 8,1%
- Бухоро — 7,8%
- Қашқадарё — 6%
Маълумот учун, 56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 баллнинг 30 фоизи дегани.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
22:08 / 22.12.2025
Бойлар “ўйини” ёхуд ошкора камситиш: мактабларда урфга кираётган “Секрет Санта” одамларга қандай таъсир қиляпти?
09:54 / 22.12.2025