Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
Нигерияда католик интернат-мактабининг яна 130 нафар ўқувчиси муассасага ҳужум қилган жангарилар қўлидан озод қилинди. Бу — ўғирлаб кетилган 303 нафар боланинг сўнггилари экани айтилди. Бу ҳақда мамлакат президенти вакили маълум қилди.
Нигерияда ноябр охирида жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган 303 нафар боладан яна 130 нафари — католик интернат-мактабининг ўқувчилари озод қилинди. Бу жангарилар қўлида қолган сўнгги мактаб ўқувчилари эди. Бу ҳақда Нигерия президентининг вакили якшанба куни, 21 декабрда X ижтимоий тармоғида баёнот эълон қилди, у баёнотга болаларнинг суратини ҳам илова қилган.
“Нигер штатидан ўғирлаб кетилган яна 130 нафар ўқувчи озод қилинди. Асирликда ҳеч ким қолмади”, — дейилади хабарда. Постда болалар қандай қилиб жангарилар қўлидан қутқариб олингани ҳақида тафсилотлар келтирилмаган.
22 ноябр куни Нигерия Христианлар ассоциацияси Нигер штатидаги Папири аҳоли пунктида жойлашган интернат-мактабдан 303 нафар ўқувчи ва 12 нафар ўқитувчи ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган. Кейинроқ жангарилар асирлигидаги 50 нафар кишига қочиб қутулгани маълум қилинди.
7 декабр куни маҳаллий Channels Television телеканали, шунингдек AFP агентлиги бир-биридан мустақил равишда 100 нафар бола озод этилгани ҳақида хабар қилган.
Нигерияда қуролланган тўдалар кўп йиллардан бери мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмидаги қишлоқ ҳудудларида одамларни товон пули учун ўғирлаб келади. Бундай ҳужумлар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган. Тўдалар бир нечта штат ҳудудларини қамраб олган кенг ўрмонзор ҳудудларда яшириниб юради.
Энг катта резонансга сабаб бўлган ҳолатлардан бири 2014 йил апрелида содир бўлган. Ўшанда “Боко Ҳарам” террористик гуруҳи жангарилари Чибок шаҳридаги лицейдан 276 нафар қиз ўқувчини ўғирлаб кетган. Кейинчалик кўпчилиги террорчилардан қочиб қутулган ёки музокаралар натижасида озод этилган. Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг 2024 йилга оид маълумотларига кўра, ўғирлаб кетилган 82 нафар қиз ҳанузгача топилмаган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
11:37 / 28.04.2026
“Энди пиёда боришмайди” — чекка жойлардаги мактабларга автобуслар топширилди
10:06 / 25.04.2026