Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авдийивка Россия истилоси остида. Илк кадрлар
Украинада урушнинг 728-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари Донецк областида россиялик ҳарбийлар тўпланиб турган полигонга зарба берди. BBC маълумотига кўра, камида 60 киши ҳалок бўлган, яраланганлар ҳам кўп.
- Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети бўйича келишиб олди.
- Reuters агентлиги аниқлашича, Эрон Россияга «ер-ер» тоифасидаги 400 та баллистик ракета берган.
- BBC ва «Медиазона» Украинада ҳалок бўлган 45 минг нафар россиялик ҳарбий шахсини тасдиқлади.
- Евроиттифоқ мамлакатлари «Яндекс» асосчиларидан бири Аркадий Воложни санкция рўйхатидан чиқаришга қарор қилди. 2023 йил августида у урушга қарши чиқиш қилган ва Брюсселдан унга қўйилган санкцияларни бекор қилишни сўраганди.
- Россия қўшини Авдийивка учун жангларда 16 минг ҳарбий йўқотгани ҳақида ёзган Z‑блогер Андрей «Мурз» Морозов ўз жонига қасд қилди; ўлимидан олдин ёзган постида у россиялик пропагандачилар томонидан камситилгани ҳақида шикоят қилганди.
Россия қўшини Авдийивкада
Донецкдан 13 километр масофада жойлашган Авдийивка шаҳри Украина қуролли кучлари учун 2015 йилдан буён Донецк областидаги муҳим истеҳком саналарди. Сўнгги ойларда шаҳар учун шиддатли жанглар кечди. 2024 йил феврал ойи бошида Украина қуролли кучлари Авдийивкага 3-штурм бригадани қўшимча куч сифатида ташлади. Аммо, украин ҳарбийларининг ўзи берган маълумотга кўра, бу вақтга келиб вазият критик тус олиб бўлганди. Яқинда Украина қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинланган Олександр Сирский 17 феврал куни украин қўшини Авдийивкадан олиб чиқилгани ҳақида эълон қилди. У чекиниш тўғрисидаги қарорни «қуршовга тушиб қолишдан қочиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолиш» зарурати билан изоҳлаган.
Кейинги куни «Таврия» қўшинлар гуруҳи қўмондони Олександр Тарнавский «маълум миқдордаги» украин ҳарбий хизматчилари Авдийивкадан чиқишнинг якуний босқичида «рақибнинг устун кучлари босими остида» асир тушганини маълум қилди. The New York Times газетаси жангда қатнашган ҳарбийларга асосланган ҳолда Авдийивкадан чекиниш вақтида бедарак йўқолган ҳарбийлар сони 850 нафаргача экани ҳақида хабар тарқатди. Катта эҳтимол билан, улар орасида нафақат асирга тушган жангчилар, балки позицияларда қолдирилган ва россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган аскарлар ҳам бор. Украина қуролли кучлари вакили 21 феврал куни The New York Times нашрининг Авдийивкада юзлаб ҳарбийлар асир тушгани тўғрисидаги хабарини Россия пропагандасининг «сийқаси чиққан фейки» деб атади.
Украинлар Авдийивкадан чекинганидан икки кун ўтиб россияликларнинг ҳарбийлашган телеграм-каналларида қон кўлмаги ичида ётган бир неча украин ҳарбийларининг жасадлари акс этган видео тарқалди. Постда айтилишича, булар «Украина қуролли кучлари гарнизонининг россиялик жангчилар томонидан эгалланган „Зенит“ таянч пунктида қолган қисми» экани айтилган. Қуйида бир неча ойлик жанглардан кейин россияликлар томонидан эгалланган Авдийивка манзаралари акс этган суратлар.
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Авдийивкадан чекинган украин ҳарбийлари
Narciso Contreras / Anadolu / Getty Images
Narciso Contreras / Anadolu / Getty Images
Мавзуга оид
11:48
РФнинг Запорижжяга зарбалари: турар жойлар шикастланди, яраланганлар бор
10:55
РФда Путин фигуралари сабаб ҳайкалтарош Тилли иши бўйича суд белгиланди
09:12
Рим папаси Россияни Рождествода ўт очишни тўхтатишга чақирди
08:42