Россия қўшинлари Запорижжя шаҳрига авиабомбалар ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали зарба берди. Турар жойлар шикастланди, яраланганлар бор, деб хабар қилди маҳаллий маъмурият раҳбари Иван Федоров Telegram’да 24 декабр, чоршанба куни.
Расмий ёнган автомобиллар, синган ойналар ва кўп қаватли уй балконларининг вайрон бўлгани кўринган лавҳаларни эълон қилди. Федоровнинг маълум қилишича, тўрт киши яраланган, 13 та кўп қаватли уй зарар кўрган.
Шунингдек, мансабдор Запорижжя вилоятида РФ ҳужумлари натижасида яна бир киши ҳалок бўлганини аниқлаштирди.
Вилоят полицияси қўшимча қилишича, Запорижжя ҳудудига режалаштириш ва коррекция модулига эга бўлган учта фугас авиабомба тушган.
УҚК Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 24 декабрга ўтар кечаси РФ армияси Украина бўйлаб жами 116 та дрон учирган. Улардан 60 таси йўқ қилинган ёки йўналишидан чиқарилган. 48 та учувчисиз аппарат зарар етказган.












