Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kundalik тизимига обуна бўлиш ихтиёрий саналади - ХТВ
Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Фото: nuz.uz
Қайд этилишича, Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфланиши олди олинади.
Билдирилишича, мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчи вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.
Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.
Мазкур электрон кундалик нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган. 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
18:42 / 15.12.2025