Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«11-синфгача ҳамма фанни ўқитаверсак, бола бирорта фанни бешга билмай қолиб кетади» — ҳокимликдаги ишдан ўқитувчиликни афзал кўрган иқтисодчи
Жамшид Алибоев Наманган вилояти, Косонсой туманида истиқомат қилади. У юқори лавозимлардан воз кечиб, ўқитувчилик касбини танлаган.
Косонсойлик Жамшид Алибоев иқтисод бўйича олий маълумотни эгаллаб, бир нечта ташкилотларда ўз соҳаси бўйича ишлаб келган. Лекин унинг хаёли иқтисодчиликда эмас, ёшларга математика бўйича илм беришда эди. Яхши мутахассис бўлгани боис туман молия бўлимида ҳамда туман ҳокимлигида юқори лавозимларда ишлаган. Лекин ўзи талпинган соҳада ишлаш, ёшларга илм бериш унга таклиф қилинган юқори лавозим ва амаллардан устун келди. У ҳозирда Косонсой туманидаги 54-мактабда дарс бермоқда.
«Кўпчилик, яқинларим, ҳатто ишлаб юрган ўқитувчилар ҳам ўқитувчилик қилишимга қарши бўлишди», — дейди қаҳрамонимиз.
Унинг айтишича, мактабга ўтишдан аввал ҳам таълимдаги ҳолат, ўқувчи ва ота-оналарнинг аввалгидек эмаслиги, дарс бериш осон эмаслигини билган. Шундай бўлса-да, ўзи ёқтирган фаолият билан шуғулланишдан қайтмаган.


Жамшид Алибоев иш бошлаган кунидан ўқувчиларга мотивация бериш, уларнинг илм олишга бўлган қизиқишини оширишга ҳаракат қилган. Чунки у дарс бераётган ҳудудда ўқувчилар илм олишдан кўра ҳунар эгаллашга кўпроқ эътибор беришларини айтди.
Қаҳрамонимиз таълимда ўзгариши керак бўлган жиҳатларни ҳам санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ихтисослаштирилган синфларни кўпайтириш керак.

«5-6-синфларда бола ўз қизиқиши, ота-онаси берган йўналиши ортидан эгаллаши керак бўлган касбни танлаб бўлади. Фанларни ўқитишда, унга керак бўлмаганларидан озод қилиш керак», дейди Жамшид Алибоев.
Унинг айтишича, биологияга қизиқмайдиган ёки бу фан олий таълимга киришига керак бўлмаган ўқувчи шу дарсда вақтини кетказиб, зерикиб ўтиргандан кўра ўзи қизиққан дарсда ўтиргани ўзи учун ҳам, давлат учун ҳам фойдали бўлади.

«11-синфгача ҳамма фанни ўқитаверсак, натижада бола бирорта фанни бешга билмайди», дейди ўқитувчи.
Жамшид Алибоев сўнгги йилларда таълимда бўлаётган ўзгаришларни ҳам санаб ўтди.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
18:54 / 01.02.2026
