Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Гряз" лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди
У ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш каби жиноятларда айбланиб, 2023 йилда қидирувга берилганди. Ушбу шахс Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилди.
Фото: ИИВ
Қидирувда бўлган «Гряз» лақабли жиноий уюшма етакчиси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИВ ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ДХХ ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Унда Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркияда терговдан яшириниб юрган «Гряз» лақабли 32 ёшли Ё.М. қўлга олинган. У жорий йил 5 декабр куни Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилган.
Ё.М. Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 2-қисми, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми, 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми ва 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирув берилганди.
Аввалроқ Интерпол қидирувида бўлган шахс Мисрда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Мавзуга оид
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
13:00 / 23.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
22:47 / 21.12.2025