Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, прокуратура ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада одам савдоси, шунингдек аёл-қизларни мажбурий меҳнат ва фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Фото: Видеодан кадр
Маълум бўлишича, тунги клуб раҳбари — муқаддам безорилик жинояти билан судланган шахс Instagram ижтимоий тармоғи орқали республиканинг турли ҳудудларидан ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларни танлаб олган. Уларга юқори маош ва раққосалик фаолиятини ваъда қилиб, Бухоро шаҳрига олиб келган.
Кейинчалик уларнинг эркинлиги чеклангани, руҳий ва жисмоний тазйиқ ҳамда таҳдидлар орқали тунги клуб мижозлари билан жинсий алоқа қилишга мажбур қилингани қайд этилган. Жабрланувчилар ишлаб топган маблағлар эса клуб раҳбари томонидан мажбурий равишда тортиб олинган. Айрим ҳолатларда тан жароҳати етказилгани ҳам маълум қилинган.
Тезкор тадбир давомида тунги клубда фаолият олиб борган жами 23 нафар аёл-қиз Бухоро шаҳар ички ишлар органларига олиб борилди.
Ҳозирда тунги клуб раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Клуб ишини юритувчилар ҳамда ушбу ноқонуний фаолиятга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан эса терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги “енгил иш” ва “баланд маош” каби жозибали эълонларга ишониб қолмасликка чақириб, бундай таклифлар ортида одам савдосига қурбон бўлиб қолиш хавфи бўлиши мумкинлигини эслатди. Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий тармоқларда кимлар билан мулоқот қилаётгани устидан қатъий назорат олиб бориш тавсия этилди.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026