Расмий маълумотга кўра, Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюролари ходимлари ўзаро ҳамкорликда олиб борган изланишлар ва тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги шахснинг Миср ҳудудида яшириниб юргани аниқланган. Шу асосда у қўлга олинган ва белгиланган процессуал тартибда Ўзбекистонга қайтарилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хорижий давлатлар билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги кенг қамровли ҳамкорлиги ўзининг амалий ва ижобий натижаларини бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга депортация қилинган шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ўз фаолияти доирасида халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш, қўлга олиш ва уларни жавобгарликка тортиш ишларини хорижий ҳамкор тузилмалар билан ҳамкорликда давом эттирмоқда.