Жамият | 08:38 / 23.02.2017
4777
1 дақиқада ўқилади

Испанияда қиролни таҳқирлаган рэпер 3,5 йилга қамалди

Испания Миллий суд ҳайъати Valtonyc тахаллуси билан машҳур рэпер Хосе Мигель Аренас Бельтранни 3,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. У қиролни ҳақорат қилгани ва терроризмни қўллаб-қувватлагани учун шундай жазога лойиқ топилган. Бу ҳақда El Mundo газетаси ёзмоқда.

Судьяларнинг хулосасига кўра, Valtonyc интернет орқали эркин тарзда тарқалаётган қўшиқларида Басклар террорчилик ташкилоти ЭТАнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, у қирол ва қироллик оиласини таҳқирлайди. 

Миллий суд ҳайъати фикрича, Конституция талаблари ҳақида гап кетганда сўз эркинлиги чекланади. Шунга қарамай, рэпер суд қароридан норози бўлиб, ўз сўзларини инкор этиш ниятида эмас. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид