Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда поезд кран билан тўқнашди
Пайшанба куни, 22 январда Испанияда сўнгги кунлардаги икки темирйўл фожиасидан сўнг яна бир янги ҳодиса содир бўлди: Испания темирйўл компанияси Renfe хабар беришича, мамлакат жануби-шарқидаги порт шаҳри Картахена яқинида йўловчи поезди кран билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши енгил жароҳат олган.
Renfe маълумотларига кўра, Картахена билан тахминан ярим соатлик йўлда жойлашган Лос-Нетос аҳоли пункти ўртасида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Компания вакили кран темирйўл операторига тегишли эмаслигини таъкидлаган.
Қутқарув хизматлари маълумотига кўра, ҳодиса Алумбрес аҳоли пунктида содир бўлган. Шу билан бирга, Renfe қайд этишича, тўқнашув шаҳар атрофи қатновига хизмат қиладиган поезднинг релсдан чиқиб кетишига олиб келмаган.
Ўтган якшанба куни мамлакат жанубидаги Андалусия минтақасида, Адамус яқинида тезюрар поезд релсдан чиқиб кетиб, қарши томондан келаётган таркиб билан тўқнашган.
Ҳокимият маълумотларига кўра, ўша фожиа оқибатида 43 киши ҳалок бўлган, ўнлаб жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Ҳалокат йўлнинг тўғри қисмида содир бўлган, ҳодиса сабаблари тергов қилинмоқда.
Сешанба куни кечқурун Барселона яқинида шаҳар атрофи қатнови поезди йўлга қулаган деворнинг йўлда қолган парчалари устига чиқиб кетган. Натижада Каталония шаҳар атрофи ташувлари оператори Rodalies de Catalunya ходимларидан бири ҳалок бўлган, яна 37 нафар йўловчи жароҳат олган.
Икки ҳалокатли фожиадан сўнг Испания машинистлар касаба уюшмаси уч кунлик иш ташлаш эълон қилди — у 9 февралдан бошланиши кутилмоқда. Локомотив бригадалари Испания темирйўлларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 24.05.2026