Ўзбекистон | 11:48 / 25.03.2024
27347
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати +23...+28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига бориб +13...+18 даражани ташкил этади.

25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун ва эртага кундузги ҳарорат +25...+27 даража, 27 мартда +20...+22 даража, 28 мартда +18...+20 даража, кечалари ҳарорат асосан +11...+14 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид