«У мени танимаслигидан доим жуда хурсанд эдим» – Зафар Ҳошимов Гулнора Каримованинг «Корзинка»да улуши бўлганини рад этди
Гулнора Каримова даъво қилаётган мулклар унга қай даражада дахлдор?

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистондаги қатор йирик мулклар онаси Гулнора Каримовага тегишли бўлгани, аммо бу бойликлар бугун талон-торож қилинаётганини билдирди.
ВВС сайтининг ўзбекча талқинида эълон қилинган рўйхатда кўриш мумкинки, у ўз онасининг мамлакат ҳудудида кўплаб компанияларга эгалик қилгани ёки улушга эга бўлгани, шулар қаторида «Корзинка» тармоғи акцияларига эгалик қилгани ҳақида гапирган.
Kun.uz суриштирувининг 1-қисмида Гулнора Каримованинг «Кока кола», «Қувасой цемент» каби йирик корхоналардаги фаолиятига тўхталинган эди.
Бу сафар эса мактубда даъво қилинган «Корзинка» савдо марказлари тармоғига Гулнора Каримова қай даражада алоқадорлигига ойдинлик киритилади.
Зафар Ҳошимов: «Гулнора Каримова билан ҳеч қачон шахсан таниш бўлмаганман»
Кичик Ислом Каримовнинг мактубида «Корзинка» тармоғи акциялари ҳам онасига тегишли бўлгани қайд этилган. Бундай даъво шу пайтгача бирор жойда эълон қилингани тўғрисида маълумот йўқ, шу туфайли «Корзинка» савдо марказлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов билан ҳам бу масала юзасида суҳбат қилдик.
– Гулнора Каримова билан шахсан танишмисиз? Агар таниш бўлсангиз қандай лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилгансиз?
– Мен Гулнора Каримова билан ҳеч қачон шахсан таниш бўлмаганман. У ёки у бошқарган тузилмалар билан на ўзим, на мен яратган ва бошқарган корхоналар лойиҳа ва тадбирларда ҳамкорлик қилган.
Ҳатто у киши томонидан ташкил этилган кўпдан кўп тадбирларда қатнашишдан ўзимни йироқ тутардим. Яна қайтариб айтаман, у инсон мени танимаслиги, билмаслигидан доим жуда хурсанд эдим.
– Гулнора Каримованинг ўғли, кичик Ислом Каримов Ўзбекистондаги бу оилага тегишли кўплаб моддий бойликлар ноқонуний ўзлаштирилаётганини билдириб мактуб йўллади. У таъкидлаган мулклар ичида «Корзинка» савдо тармоғи акциялари ҳам бор. Айтингчи, айни пайтда сиз бошқараётган бу савдо тармоғига Гулнора Каримова ёки ўғлининг алоқадорлик жойи борми?
– Кичик Ислом Каримов «Инстаграм»га жойлаган очиқ хатида мен томонимдан таъсис этилган, доим менинг якка тасарруфимда бўлган, салкам 25 йилдан бери шахсан ўзим узлуксиз бошқариб келаётган корхонада гўё унинг онасининг улуши бўлган, деган гапни ўқиб жуда таажжубландим. Чунки бу гапда ҳеч қандай асос, даъвода заррача ҳақиқат йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. У нима учун бундай ёлғон ва туҳматга боргани менга қоронғи. Ҳатто, аввалига, бу қандайдир хатолик ёки англашилмовчилик, деб ўйладим.
Агар бу қасддан айтилган бўлса, фикримча, бу бўҳтонга сабаб шундан иборатки, рўйхатга қанча кўп номи чиққан корхона ва тадбиркорлар номи аралаштирилса, мурожаат хам шу даражада шов-шувли ва таъсирли чиқади, деган мулоҳазадан келиб чиқилган.
Мен ўз ишини севадиган, ундан завқ олиб ишлайдиган бир тадбиркорман.
Таъминотчиларимиз ўзимизга ўхшаган тадбиркорлар, мижозларимиз – аҳолимиз. Биз ҳеч қачон солиқ тўлашда ҳам, бошқа йўналишда ҳам бирор имтиёздан фойдаланмаганмиз. Яқин-яқингача (2018 йилгача) бизга лоақал бирорта ер участкаси тўғридан тўғри ажратилмаган.
– «Корзинка» савдо марказлари тармоғи Гулнора Каримова фаолиятининг гуллаб яшнаган пайтида ҳам бор эди. «Опа» томонидан тасарруфингиздаги бу тармоқни сотиш ёки унинг маълум бир улушини бериш таклифи бўлмаганми?
– Бу саволни менга илгари ҳам, ҳозир ҳам кўп беришади. Йўқ, улар томонидан ҳеч қачон бундай таклиф ёки мурожаат олмаганман. Сабабини аниқ билмайман, тахминимча, у даврда бизнинг бизнес уларнинг назари иладиган даражада катта бўлмаган. Уларнинг иши тескари кетган 2014-2015 йилларда бизнинг тармоқда, чамаси, атиги 12-13та дўкон бор эди. Корхонамиз сўнгги уч-тўрт йилда жадал ривожланди.
Бунинг устига ишимиз майда, игна билан қудуқ қазиган каби. Чакана савдони бошқаришда малака ва иштиёқ керак. Биров бу бизнесни олса-да, бошқара олиши амри маҳол. Савдони юргиза олмасангиз, у фойда эмас, кони зарар.
Балки шулар сабаб, бизнинг бизнесга катта қизиқиш бўлмагандир...
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

12:03 / 03.04.2025
Белгия ҳукумати «коррупция ва пул ювиш» жиноятлари доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтармоқчи

16:53 / 06.02.2025
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

16:23 / 09.01.2025
«Сижжак» дам олиш маскани Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфига ўтказилди

20:49 / 21.12.2024