Иқтисодиёт | 20:08 / 22.11.2025
14040
1 дақиқада ўқилади

Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? S&P прогнози

Сўмнинг долларга нисбатан курсини тахмин қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. S&P халқаро рейтинг агентлиги кутилмаларига кўра, бир йилдан кейин, яъни 2026 йил охирида 1 АҚШ доллари 12 592 сўмга етиши мумкин. 2028 йил охирида эса курс 13 751 сўм бўлиши прогноз қилиняпти.

Фото: REUTERS/Dado Ruvic

Ўзбекистон Марказий банки 24 ноябр кунги савдолар учун 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини 11 971 сўм этиб белгилади. Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан мустаҳкамланиши 7,7 фоизни ташкил этяпти.

S&P халқаро рейтинг агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси кейинги йиллар давомида қуйидагича бўлиши мумкин:

  • 2026 йилнинг охирида – 12 592 сўм;
  • 2027 йилнинг охирида – 13 158 сўм;
  • 2028 йилнинг охирида – 13 751 сўм.

Сўмнинг долларга нисбатан курсини аниқ прогноз қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш яхши бўлса, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши секинлашади. Аксинча, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетса, сўмнинг қадри пасаяди. Ташқи савдода экспорт-импорт баланси ҳам миллий валюта қийматининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид