Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валюта операциялари бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатда валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари ва банклар фаолиятига оид қатор янги нормалар назарда тутилган.
Фото: Kun.uz
Лойиҳага кўра, қатор бандлардаги “тижорат банклари” атамаси “банклар” атамаси билан алмаштирилиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, жисмоний шахслар ўртасидаги носавдо тусдаги пул ўтказмаларига аниқлик киритилмоқда.
Янги тартибга мувофиқ, банклар ва Марказий банк ўртасида, шунингдек мижозлар билан валютавий своп ва дериватив операцияларини халқаро стандартлар асосида амалга ошириш имконияти белгиланмоқда.
Бундан ташқари, банкларнинг валюта операциялари бўйича маълумотларини Марказий банкнинг махсус ахборот тизимига киритиш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.
Лойиҳада чет эллик инвесторлар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳам қатор енгилликлар назарда тутилган. Жумладан, қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва маблағларни репатриация қилиш учун чет эл валютасини сотиб олиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Шунингдек, норезидент жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда маблағларнинг қонуний манбалари тасдиқланиши талаб этилиши белгиланмоқда.
Ҳужжатда нақд чет эл валютаси билан операциялар, банкноталарни қабул қилиш ва қайта муомалага чиқаришга оид талаблар ҳам қайта кўриб чиқилган.
Мазкур ўзгартишлар валюта операцияларини янада шаффоф ва самарали ташкил этишга, молиявий бозор инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 17.03.2026
Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари. Охирги йилларда динамика қандай ўзгарди?
21:44 / 06.03.2026
Будапештда автомобилларда ўнлаб миллион валюта ва олтин олиб кетаётган Украина банки ходимлари қўлга олинди
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026