Ўзбекистонда чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари оширилган нархда берилади
ИИВ муҳокамага қўйган қарор лойиҳасида таъкидланишича, фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган паспорт ва гувоҳномаларни олишга талаб ошиб бормоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг оширилган тўлов ставкалари бўйича комбинациялашган рақамларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда.
Шу боис қарор билан Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:
- харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тизимини жорий этиш;
- харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматини қўшимча тўлов асосида техник қурилмалар ҳамда дастурий таъминотлар орқали кўрсатиш.
Ўзбекистон фуқароси, доимий яшовчи хорижий ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карта рақамини оширилган ставкада ахборот тизимидан сотиб олиш схемаси қуйидагича:
Талабгор ЯИДХП ёки электрон платформадан рўйхатдан ўтади;
- электрон платформага жойланган рақамни танлайди;
- танланган рақам учун тўлов амалга оширилиши ҳақида инвойс рақами тақдим этади;
- тақдим этилган инвойс рақамига белгиланган маблағларни тўлиқ миқдорда ўтказади;
- Тўлов амалга оширилгандан сўнг сотиб олинган ID-карта рақами талабгорнинг ЖШШИР рақамига боғланади ва бу ҳақида шахсий кабинетига хабар юборилади;
- Ҳабар келгандан сўнг талабгор 90 кун ичида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктларига бориб, ID-карта олиш бўйича мурожаат қилади ва ўрнатилган тартибда ID-карта расмийлаштириб берилади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради

14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?

22:55 / 22.03.2025