Ўзбекистон | 18:13 / 27.02.2025
14461
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари оширилган нархда берилади

ИИВ муҳокамага қўйган қарор лойиҳасида таъкидланишича, фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган паспорт ва гувоҳномаларни олишга талаб ошиб бормоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг оширилган тўлов ставкалари бўйича комбинациялашган рақамларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда.

Шу боис қарор билан Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

  • харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тизимини жорий этиш;
  • харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматини қўшимча тўлов асосида техник қурилмалар ҳамда дастурий таъминотлар орқали кўрсатиш.

Ўзбекистон фуқароси, доимий яшовчи хорижий ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карта рақамини оширилган ставкада ахборот тизимидан сотиб олиш схемаси қуйидагича:

Талабгор ЯИДХП ёки электрон платформадан рўйхатдан ўтади;

  • электрон платформага жойланган рақамни танлайди;
  • танланган рақам учун тўлов амалга оширилиши ҳақида инвойс рақами тақдим этади;
  • тақдим этилган инвойс рақамига белгиланган маблағларни тўлиқ миқдорда ўтказади;
  • Тўлов амалга оширилгандан сўнг сотиб олинган ID-карта рақами талабгорнинг ЖШШИР рақамига боғланади ва бу ҳақида шахсий кабинетига хабар юборилади;
  • Ҳабар келгандан сўнг талабгор 90 кун ичида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктларига бориб, ID-карта олиш бўйича мурожаат қилади ва ўрнатилган тартибда ID-карта расмийлаштириб берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти