Ўзбекистон | 10:14 / 08.08.2021
37463
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар ва ўлимлар сони пасая бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 475 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 8 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 7 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136635 (+897) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 97 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 22 нафари Бухоро вилоятида,
  • 85 нафари Жиззах вилоятида,
  • 38 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 96 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 82 нафари Фарғона вилоятида,
  • 38 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
  • Андижон вилоятида 27 нафар,
  • Бухоро вилоятида 34 нафар,
  • Жиззах вилоятида 97 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 39 нафар,
  • Навоий вилоятида 26 нафар,
  • Наманган вилоятида 38 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 115 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 110 нафар,
  • Фарғона вилоятида 103 нафар,
  • Хоразм вилоятида 45 нафар,
  • Тошкент вилоятида 98 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130111 (+929) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 5 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра ковид қурбонлари сони 928 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 7 август куни 475 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 14503тага етди. Сўнгги бир кунда беморларнинг 489 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7097 нафарни ташкил қилмоқда. 

Яна 3 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 96 нафарга етди.

 

Бу август ойи бошидан буён илк марта коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар сони 900дан кам бўлишидир. 7 август куни 912та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 7 бемор ўлими рўйхатга олинганди.

Ўз навбатида пневмония бўйича ҳам 26 июлдан кейинги энг паст кўрсаткич қайд этилмоқда. Ўтган давр мобайнида кунлик ҳолатлар сони 500дан юқори бўлиб келаётганди.

Мавзуга оид