18:53 / 17.01.2021
21223

Вилоят ҳокимлари график асосида таътилга чиқади

Ўзбекистонда вилоятлар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқмоқда. Kun.uz манбаси хабарига кўра, бу вақтда раҳбарлар профилактик тиббий кўриклардан ўтади.

Фото: Shutterstock

Маълум бўлишича, ҳудудлар раҳбарларининг таътил муддатлари Президент Администрацияси томонидан тасдиқланган.

Ҳокимлардан ташқари, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари ҳам график асосида тиббий текширувдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ҳам 4–11 январь кунлари таътил олганди.

12 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш мақсадида таътилга чиққани маълум бўлди. У айни пайтда ҳам Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

17 январь куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам профилактик тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қисқа таътилга чиққани хабар қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, вилоят ҳокимлари ҳукуматнинг Тиббиёт бош бошқармасида рўйхатда туради. Уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида.

Top