Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк трансформациясида молиявий менежмент ва ғазначиликнинг роли – Равшан Кадиров
“Асакабанк” АЖ ғазначилик департаменти директори Равшан Кадиров, банк трансформациясида молиявий менежментнинг роли ҳақида гапирди.
Фото: Асакабанк
— Миллий валютада хорижий ҳисоб-китоблар нима ва унинг афзалликлари нимада?
— “Асакабанк” АЖ Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб StoneX халқаро молия компанияси билан келишув имзолади. Унга кўра бошқа давлатларнинг марказий банклари, глобал тижорат банклари, трансмиллий корпорациялари ва халқаро ҳукумат муассасалари “Асакабанк” АЖ орқали Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида трансчегаравий тўловларни амалга оширишлари мумкин. “Асакабанк” АЖ ва StoneX ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўзбек сўми 142 та халқаро валюталардан иборат глобал портфелга киритилди. Эндиликда StoneX мижозлари ўзларининг тўлов платформаси орқали ундан фойдаланишлари мумкин.
StoneX халқаро молия компаниясига 1924 йилда асос солинган, бош офиси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб ўз бўлинмаларига эга ва турли сегментларда халқаро “маркет-мейкер” ҳисобланади. StoneX’нинг шахсий вакиллик банк тармоғи йирик бўлиб, ўзининг институционал мижозлик базаси номидан маҳаллий валютада тўловларни самарали амалга ошириш учун дунё бўйлаб 350 дан ортиқ банк ҳамкорлари билан алоқа ўрнатган.
— Агар трансформация бўйича банкнинг дастлабки режасига қайтадиган бўлсак, ушбу жараён қандай кечмоқда ва бошқа банкларнинг трансформация жараёнларидан нимаси билан фарқ қилади?
— Агар бугунги кунда банк секторида кечаётган трансформация жараёни ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, бу кўпроқ “ритейл-портфель”ни кенгайтириш, “андеррайтенг” жараёнларини марказлаштириш, кредит конвейери имплементацияси, мобиль банкинг платформасини янгилаш, корпоратив маълумотлар базаси ҳамда SAP, Oracle ва бошқа вендорлар базасида турли автоматлаштирилган BI тизимни жорий этиш, банкоматлар сонини кўпайтириш, турли халқаро пластик карталарга хизматлар сони ва сифатини ошириш, ребрендинг ва хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этиш, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича бошқа жараёнлар билан боғлиқ.
Банк секторининг бугунги жадал ривожланиш даврида юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича банкларни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар мантиқан тўғри ҳисобланади, аммо шуни унутмаслик керакки, технологик жиҳатдан яхши жиҳозланган ва замонавий банк яратилиши жуда катта миқдордаги инвестициялар эвазига барпо этилади ва эртами-кечми ушбу йирик лойиҳаларни молиялаштиришга банкнинг ўз маблағларидан йўналтирилган инвестициялар ўзини оқлаши зарур. Акс ҳолда бу каби йирик харажатлар банк даромадларининг пасайишига ва ўз навбатида инвестициявий жозибадорлиги ҳамда бозор қийматининг камайишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабдан трансформация жараёнида прагматик бизнес режа, услубий молиявий режа, банк капиталининг самарали бошқарилиши, шунингдек, инвестицияларнинг молиявий манбаларини олдиндан режалаштириш, камида келгуси 3 йиллик учун стратегик режани йўлга қўйишни инобатга олган ҳолда, тизимли ва барқарор трансформацияни ҳамда рақобатбардошликни таъминлаш учун стратегик нуқтайи назаридан ҳушёрлик билан режалаштирган банклар оқибатда трансформация жараёнидан максимал унумли фойдаланган ҳолда, банк салоҳиятини оширишга эришиш мумкин.
Бундай режалаштирилган ёндашув оқибатида банкнинг бошқарув ва кузатув кенгаши даражасида самарали, мослашувчан ва барқарор корпоратив бошқарув шаклланиши ҳам ўз навбатида жуда муҳим аҳамиятга эга.
Шулардан келиб чиққан ҳолда “Асакабанк” АЖ корпоратив менежмент, риск-менежмент, ғазначилик, молиявий менежмент ва комплаенс каби асосий йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Технологик жиҳатдан илғор банк технологияларини амалга татбиқ қилишдан ташқари, “Асакабанк” АЖ бошқаруви асосий йўналишларда кучли ва самарали “мидл” ҳамда “топ-менежмент” кадрларининг салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
— Сизнинг фикрингизча, нима учун айнан ушбу йўналишлар асосий ҳисобланади?
— Ўз-ўзидан маълумки, банкир мутахассислиги тарихан кредит бериш билан боғлиқ бўлган. Шу боисдан агар кимдир сизнинг банкда ишлашингизни эшитса, дарҳол кредит ҳақида сўрайди. Айнан шу жиҳатдан банкларнинг айниқса, давлат банкларидаги кредит бўлинмалари кенг фаолиятга ва энг кўп ходимга эга бўлган. Яъни кредит бўлинмалари катта аҳамият касб этиб, кредит риски банкнинг фаолиятидаги баҳоланган асосий риск бўлган.
Кредитлаш жараёни пассив банк операциялари билан бевосита боғлиқ бўлган актив банк операцияларидан бири ва тўғридан тўғри молиялаш манбаларига дахлдор. Шу боисдан пассив банк операциялари билан бевосита боғлиқ бўлган рискларни бошқарадиган асосий бўлинмаларга эга бўлмай туриб, даромадни кўпайтиришга эришиш, ҳамда актив банк операцияларини самарали бошқариб бўлмайди. Акс ҳолда банк томонидан даромад нуқтайи назаридан кутилган натижани бермайдиган самарасиз активларнинг ортиб бориши рискига дучор бўлади ва банк ўзининг келгуси ўсиши ва ривожланишини таъминлай олмаслигига олиб келади ва бу ўз навбатида давлат томонидан банкларни доимий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж туғдиради.
Фото: Асакабанк
— Бу борада риск-менежментнинг ўрни қандай?
— Риск менежментни банк ишида асосий йўналишлардан десам муболаға бўлмайди. Чунки у кенг қамровли бўлиб, рисклар турлича: масалан, кредит, валюта, фоиз, банк операцияси ва репутацияси билан боғлиқ рисклар хам мавжуд. Ҳатто иқлим ўзгариши ва ижтимоий фаровонлик (ESG – Environmental, Social and Governance) билан боғлиқ рисклар халқаро амалиётда янги йўналишдаги рисклар бўлиб, бизнесни барқарор ривожлантириш мақсадида самарали бошқарув учун зарур ҳисобланади.
Бугунги кунда про-актив риск-менежментнинг юқори тамойилларидан келиб чиқиб, “Асакабанк” АЖ бошқаруви ва кенгаши даражасида биз 3 та даражадан иборат қуйидаги асосий параметрларни белгилаб олганмиз:
- Стратегик – банкнинг юқори раҳбарияти рискларни бошқариш тизимининг асосий тамойилларини ўрнатади (Рисклар харитаси/Риск аппетит);
- Техник – топ-менежмент ва мидл-менежмент билан яқин ҳамкорликда “Асосий тамойиллар” доирасида рискларни идентификация, анализ ва рискларни про-актив бошқаришнинг тегишли методологиясини ишлаб чиқади ва имплементация қилади;
- Операцион – бу ижрочилар ўзларининг операцион фаолиятини амалга ошириш даврида ваколатига нисбатан ўрнатилган лимит(чеклов)ларга риоя этган ҳолда риск-менежмент жараёни самарадорлигининг асл ҳолатини баҳолаш учун маълумот берадиган ва мониторинг натижаларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш жараёнлари.
- Бундан ташқари, халқаро амалиётга мувофиқ, “Асакабанк” АЖ COSO халқаро қўмитаси (риск-менежмент ва ички назорат методларини ўрганиш ва такомиллаштиришга ихтисослашган АҚШдаги халқаро қўмита) томонидан тавсия этилган ERM (Enterprise Risk Management) тизимини босқичма-босқич жорий этмоқда. Биз бундан банкнинг рискларни бошқариш комлекс тизимига ўтиш жараёнида асос сифатида фойдаланишни режалаштирганмиз.
— “Асакабанк” АЖда молиявий менежментнинг роли ҳамда моҳияти нимада ва ушбу йўналишнинг ўрни қандай бўлади?
— Молиявий менежментнинг роли биринчи навбатда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, энг яхши амалиёт ҳамда замонавий банк индустриясининг жадал суръатларда ўзгариб бораётган талабларига мувофиқ, CFO (Молиявий директор) молиявий, стратегик, бизнес ва риск йўналишлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик орқали банк фаолиятини мувофиқлаштиришда асосий роль ўйнайди.
Молиявий назорат, стратегик ва бизнес режалаштириш, умумий ҳисобот, ташқи иқтисодий фаолият, ғазначилик ва маълумотларнинг корпоратив базаси каби асосий йўналишларни ўз ичига олган тузилмавий блок бўлганлиги туфайли CFO (Молиявий директор) табиийки банкнинг про-актив молиявий стратегиясини йўлга қўйиш учун маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўйича “Ақл маркази” сифатида шаклланади ва муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Молиявий менежмент ўз вазифасига кўра, бизнес муҳит ва банк фойдаси кўрсаткичларининг ўзгариб туришидан келиб чиққан ҳолда капитални тезкор ва самарали қайта тақсимлайди. Мақсад – унинг рентабеллигини оширишдан иборат. Шу ўринда банкнинг рискка тортилган активларини самарали бошқарган ҳолда капиталнинг етарлилик даражасини таъминлаш ва натижада кредит портфелининг барқарор, даромадли ва узлуксиз ўсишини таъминлайди.
— Янги ғазначилик инструментларини (воситаларини) жорий этиш режалари борми ва трансформация жараёнида ғазначиликда қандай катта ўзгаришлар юз берди?
— Бугунги кунда биз «Асакабанк» АЖнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб яратилган ғазначилик платформасини (Treasury Management System) ишга тушириш босқичида турибмиз.
Ушбу платформа оркали банкнинг ликвидлигини реал режимда мониторинг қилиш, банкнинг асосий кўрсаткичларидан ташқари реал режимда корреспондентлик ҳисоблари, валюта позицияси, пруденциал стандартларга мувофиқлиги ҳолати, капиталнинг етарлилиги, марказлаштирилган ресурс базаси, молиялаштириш тузилмасининг долларизация даражаси, банклараро битимлар, шунингдек, банкнинг кунлик актив операцияларини кузатиш имкониятлари мавжуд.
Шунингдек, биз ўз саъй-ҳаракатларимизни платформанинг турли валюталарда ликвидликни прогнозлаштириш, банк капитали ва рискка тортилган активларни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш ва оқилона тақсимлаш сценарийсини ўрганиш, ликвидлик даражасини, банкнинг асосий рақобатчиларининг капиталлашуви даражасини ва молиявий кўрсаткичларини, банкнинг турли сегментлардаги маржиналлигини, банкнинг фоизсиз даромадлилигини, филиаллар кесимида даромадлилигини таҳлил қилиш, трансферт ставкалар тизимини жорий этиш, шунингдек, WACC, EBITDA, IRRBB, R/R, CAGR, RAROC ва ROCE каби кўрсаткичларни халқаро стандартлар бўйича жорий этиш, таҳлил қилиш ва бошқаришга қаратилган имкониятларини такомиллаштиришга қаратганмиз.
Янги ғазначилик инструментларига келсак, StoneX билан ҳамкорликда миллий валютадаги халқаро ҳисоб-китоблар тузилмасини имплементация қилишдан ташқари, биз JP Morgan ва CITI Bank каби йирик Америка банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси банк сектори учун мутлақо янги йўналиш бўлган институционал мижозлар гуруҳини молиялаштириш, хеджирлаш, транзакцион ва сеттльмент операциялари бўйича янги халқаро ғазначилик операцияларини ишлаб чиқиш босқичида турибмиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:38 / 01.01.2026
ЕТТБ Асакабанкнинг 15 фоиз акциясини сотиб олади
14:56 / 29.10.2025
Асакабанкнинг Тошкентдаги биноси 187,7 миллиард сўмга сотилди
18:59 / 22.05.2024
“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди
16:00 / 16.05.2024