Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакабанкнинг Тошкентдаги биноси 187,7 миллиард сўмга сотилди
Асакабанкка тегишли бўлган Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги бино очиқ электрон аукцион орқали 187,7 миллиард сўмга сотилди. Уни “Modern City Construct” МЧЖ харид қилди.
Фото: e-auksion.uz
Асакабанк АЖнинг Яккасарой туманидаги биноси онлайн аукционда 187,7 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақдаги маълумот E-аукцион платформасига жойлаштирилган.
Лот Яккасарой тумани Муҳандислар маҳалласи Муқимий кўчасида жойлашган. Объектнинг умумий майдони 109,35 сотихни, бино жойлашган ҳудуд эса 67,08 сотихни ташкил этади.
Бино Асакабанк АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 4 ноябрдаги 31-сонли ва банк бошқарувининг 2024 йил 25 октябрдаги 1025-01-сонли қарорлари асосида аукционга қўйилган.
Аукционда бошланғич нарх 178,7 миллиард сўм этиб белгиланган, савдо нархни ошириш йўли билан ўтказилган.
Харидор — “Modern City Construct” МЧЖ, 2017 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган. Компания турар жой бинолари қурилиши билан шуғулланади. Устав капитали 77,1 миллиард сўмни ташкил этади. Маълумотларга кўра, корхонанинг 100 фоиз улуши Кучкарова Хосият Каримовнага тегишли.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Халқ банкининг собиқ бош офиси қарийб 120 млрд сўмга сотилганди. 2023 йилда эса Алоқабанкдан кредит олган компания АКТ вазирлиги ва Алоқабанк биноларини харид қилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
10:38 / 15.10.2025
Маҳалла раисларига давлат мулкини аукционга чиқаришга рухсат берилди
10:53 / 06.09.2025
Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
20:11 / 21.08.2025