Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 мамлакатлари Россия гази учун рублда пул тўлашни рад этди
Ўтган ҳафтада Россия президенти Владимир Путин Россия газининг “дўстона бўлмаган давлатлар”га экспорти учун тўлов рублда амалга оширилишини эълон қилганди.
Фото: AP
G7 мамлакатлари Москванинг Россия гази учун рублда пул тўлаш талабини рад этади. Бу ҳақда Германия энергетика вазири Петер Алтмайер маълум қилди.
Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек “тўловни рублда амалга ошириш номақбул” эканлигини айтди ва компанияларни Россия президентининг талабига бўйсунмасликка чақирди.
23 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия газининг “дўстона бўлмаган давлатлар”га экспорти учун тўлов рублда амалга оширилишини эълон қилганди.
"Катта еттилик" гуруҳига Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ киради. Уларнинг барчаси “Россияга дўстона бўлмаган мамлакатлар” рўйхатидан ўрин олган.
Мавзуга оид
10:39
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан музокараларни якунловчи протоколни имзолади
08:42
Краснодар ўлкаси: дронлар қувур ва 2 та кемага зарар етказди
23:45 / 21.12.2025
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди
16:05 / 20.12.2025