Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди
Бир гуруҳ шахслар 120 грамм табиий уран радиоактив моддасининг ҳар граммини 2 минг доллардан сотишга уринган. Бироқ улар тезкор тадбирда қўлга олинган. Фанлар Академияси Ядро-физика институти экспертларининг хулосасига кўра, тезкор тадбирда олинган модда табиий уран радиоактив моддаси экани тасдиқланган.
Фото: Getty images
Уран моддасини сотишга уринган бир гуруҳ шахслар жиноий жазога тортилди. Улар орасида “Навоийуран” ва НКМК ходимлари бор.
Суднинг ҳукмига кўра, Ж.И. “Навоийуран” ДК “Собирсой” геотехнологик конида чилангар вазифасида ишлаб келган. У 2024 йил сентябр ойида жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан уран радиоактив моддасини сотиб, ноқонуний даромад кўриш мақсадида ўзаро келишган. Сўнг ушбу шахсдан 120 грамм бўлган уран радиоактив моддасини олиб, О.М.га сотиб олиши мумкин бўлган мижозларга кўрсатиш учун берган.
О.М. 120 грамм оғирликдаги уранни сотиб оладиган мижоз топиш таклифи билан Ф.С.га бериб юборган. Ф.С. эса мижоз топиш мақсадида Ф.Т. ва Н.У. билан табиий уран радиоактив моддасини сотиш бўйича келишган. Сўнгра Ф.Т. орқали мижоз сифатида З.Х.ни, Н.У. орқали А.К.ни топган ҳамда уларга табиий уран радиоактив моддасининг ҳар бир граммини 2 минг доллардан сотишини айтган.
А.К. уран радиоактив моддасини сотиш қонунга хилоф эканини билиб, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. 2024 йил 9 октябр куни соат 12:30 ларда Ф.С. ва Н.У. 67 грамм уранни Кармана туман ҳудудида текшириб кўриш шарти билан А.К.га бериб кетишган. А.К. моддани ихтиёрий равишда Навоий шаҳар ИИБ ходимларига топширган.
Мижоз сифатида топилган З.Х. ҳам ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. 2024 йил 9 октябр куни унинг аризаси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Навоий шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ф.С. ва Ф.Т. О.М.дан олган ураннинг 53 граммини 100 700 долларга сотаётганда қўлга олинган.
2024 йил 10 октябр куни тезкор тадбир давом эттирилган ва Ж.И. ўз улуши сифатида 40 минг доллар олганда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳукми билан Ж.И. ва НКМК АЖ “Амензо Амонтоу” конида чилангар вазифасида ишлаган Н.У. Жиноят кодексининг 252-моддаси (Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 2-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилган. Ж.И.га 2 йил “Навоийуран” ДК тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4,5 йил, Н.У.га 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Мазкур ҳукм билан О.М., Ф.С. ва Ф.Т. ҳам жиноий жазога тортилган.
Навоий вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 июлдаги ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мавзуга оид
15:00 / 25.12.2025
“Навоийуран” давлат корхонасининг ESG рейтинги 55 баллдан 61 баллгача кўтарилди
15:58 / 16.12.2025
Ўзбекистонда уран қазиб олиш учун қўшимча талаблар жорий этилади
19:00 / 12.12.2025
“Навоийуран” давлат корхонасининг кредит рейтинги яна бир поғонага кўтарилди
18:15 / 16.11.2025