Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
«Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан самимий табриклади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали маросим бошланди.
Унда сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев бутун халқни, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларни Наврўз айёми билан қутлади.
Давлат раҳбари ўз табригида бугунги қутлуғ кун Наврўз байрами билан муборак Рамазон ҳайити бир вақтга тўғри келгани алоҳида рамзий маъно касб этишини таъкидлади.
“Бугун бамисоли икки азим дарё туташмоқда – Наврўз байрамини муборак Рамазон ҳайити билан бирга нишонламоқдамиз”, деди президент.
Шавкат Мирзиёев Наврўзни табиатнинг уйғониши, гўзаллик, янгиланиш ва руҳий покланиш тимсоли сифатида таърифлаб, ушбу байрам юртимизга тинчлик, бахт ва фаровонлик олиб келишини тилади.
Тантанали маросим Наврўзнинг миллий қадриятлар, бағрикенглик ва бирдамлик руҳини улуғловчи умумхалқ байрами сифатида юксак руҳда давом этмоқда.