Самарқандда мактаб ўқувчисини итлар ҳамласидан қутқарган қаҳрамон йигит тақдирланди
Ижтимоий тармоқларда итлар ҳамласига учраган болакайни такси ҳайдовчиси қутқариб қолгани ҳақида видео тарқалди. Самарқанд шаҳрида яшовчи жасур ҳайдовчи йигит тақдирланди ва ота-онасига миннатдорчилик билдирилди.
Маълум бўлишича, ҳолат 2023 йилнинг 8 июль куни содир бўлган. Кўчадаги камера тасвирига тушиб қолган вазият кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқалган. Болакайни қутқаришда тезкор ҳаракат қилган таксичи йигитнинг қаҳрамонлиги тармоқ кузатувчиларида илиқ таассурот қолдирди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ўша куниёқ болакайга тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда унинг ҳолати яхши.
Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган 23 ёшли такси ҳайдовчиси Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, болакайга ташланган итлар ушланган ва карантинда сақланмоқда. Итларнинг эгасига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024