Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги 1972 йилда қурилган «Навоий» поликлиникасида бўлиб, муассаса 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётгани, 16 қишлоқ аҳолиси учун эса туғуруқ қабул қиладиган энг яқин ва ягона тиббиёт маскани эканини қайд этди.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, «Навоий» поликлиникаси биноси капитал таъмирга, янги стандартлар жорий этиш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга муҳтож. Унинг сўзларига кўра, муассасадаги юклама ниҳоятда катта бўлиб, мавжуд шароит “изоҳ талаб қилмайди”.
Шунингдек, у бу ҳолатни фақат бир поликлиника муаммоси сифатида эмас, балки бирламчи тиббий хизмат тизимидаги кенг қамровли муаммоларнинг акс-садоси сифатида баҳолади. Қайд этилишича, олдинда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш каби вазифалар турибди.

Маълум қилинишича, мутахассислар билан биргаликда вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича янги мастер-режа батафсил муҳокама қилинган. Таъкидланишича, жараён фақат биноларни таъмирлаш билан чекланмайди — бирламчи тиббий-санитария тизимига бўлган ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилади.

Саида Мирзиёева соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмаслигини, бундай ҳолатлар реал вазиятни жойида кўриш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.



Мавзуга оид
20:18
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
10:11 / 18.12.2025
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали борди
21:39 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди
17:10 / 13.12.2025