Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
С-300 эффекти. АҚШ Сурияда яна F-22 қирувчиларини қўллаши мумкин
Сурияга Россияда ишлаб чиқарилган С-300 зенит ракета комплекслари топширилганидан сўнг, Қўшма Штатлар Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда яна F-22 қирувчиларидан фойдаланишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Drive хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда Қўшма Штатлар Сурия ҳукумати томонидан назорат қилинмайдиган ҳудудларда қирувчилардан фойдаланмоқда.
Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Дамашқ C-300’ни қўллашни тахминан уч ойдан кейин бошлаши мумкин. Бундан ташқари, The Drive маълумотларига кўра, Россия томонидан тақдим этилган зенит ракета комплекслари мамлакатнинг шимолий-ғарбий минтақасини қамраб олиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Сурияда жангарилар қуролсизланиши учун пул ажратишга тайёр экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:03
Трамп Гренландия сабаб божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
08:40
Ғазо сектори: АҚШда “Тинчлик кенгаши” раҳбарияти таркиби айтилди
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026