07:30 / 18.09.2020
6088

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш илмий маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш илмий маркази ташкил этилади. Бу ҳақда 2020-2021 Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Ўзбекистонда «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш» Илмий марказини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Бажариш муддати - 2020 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Прогнозлаш-тириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти. Молиялаштириш манбаси - бюджет маблағлари.

Таъкидланишича, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда камбағалликни қисқартириш масаласида илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари базаси такомиллаштирилиб, туман (шаҳар) миқёсида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Top