Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига ҳар ой қўшимча устама тўланади
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Менежерлик сертификатига эга бўлиш талаби қуйидаги таълим муассасалари директори лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди:
- Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
- жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
- санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
- ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
- алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.
Жорий йилнинг 16 январидан бошлаб менежерлик курсида таълим олиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланади.
Бунинг учун номзодлар махсус портал (manager.uzedu.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, курсларда иштирок этиш учун ариза юбориши талаб этилади.
Менежерлик курслари 2024 йил 1 февралдан бошланади.
Мавзуга оид
12:38 / 13.02.2026
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
18:22 / 07.02.2026
Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди - Статистика қўмитаси
22:20 / 15.01.2026