Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди - Статистика қўмитаси
Рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида саволнома фуқаронинг ўзи томонидан эмас, балки рўйхатга олувчи томонидан планшет қурилмаси орқали тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида қатнашган фуқароларга сертификат берилмайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, сертификат - мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишдек тарихий жараёнда иштирок этганлик учун эсдалик, шунингдек саволномани мустақил равишда онлайн тўлдирганлик учун бериладиган рағбатлантириш эди.
Рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида эса саволнома фуқаронинг ўзи томонидан эмас, балки рўйхатга олувчи томонидан планшет қурилмаси орқали тўлдирилади.
Жараён онлайн тарзда амалга оширилмайди. Шу сабабли ушбу босқичда тизим автоматик равишда сертификат шакллантирмайди ва иккинчи босқичда иштирок этган фуқароларга сертификат берилмайди.
Бу жараён интернетсиз ёки чекланган интернет шароитида амалга оширилади ва давлат идоралари ахборот базаларига тўғридан-тўғри уланиш мавжуд эмас.
Иккинчи босқичда барча маълумотлар фуқаронинг ўзи айтган жавоблари асосида қўлда киритилади.
Мавзуга оид
11:05 / 29.06.2026
Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ҳудудлар маълум бўлди
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
15:20 / 14.03.2026