Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҲДЁ ходимларини мартаба даражаси бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фото: fargona.adliya.uz
Адлия вазирининг буйруғи билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш ФҲДЁ бўлими ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.
ФҲДЁ бўлими ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестация қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.
ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори буйруғига асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Агентликнинг Кадрлар бўлими ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари билан биргаликда ташкил этилади.
Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.
Туман (шаҳар) ҳокими тақдим этилган таклифда келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради.
Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлими ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.
Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда ФҲДЁ бўлими ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.
Мавзуга оид
10:41 / 12.01.2026
Ҳукумат қарори: буюртмачи талабани молиялаштириб, кейин ишга қабул қилади
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
16:23 / 18.12.2025
Чекка ҳудудларда нотариус топиш осонлашади: суҳбат асосида тайинлаш жорий этилади
11:42 / 11.12.2025