Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чекка ҳудудларда нотариус топиш осонлашади: суҳбат асосида тайинлаш жорий этилади
Олис (чекка) ва нотариуслик лавозимига талаб юқори бўлмаган нотариал округларда давлат нотариал идораси нотариусини суҳбат асосида тайинлаш тартиби ишлаб чиқилди. Янги низом 2026 йил 1 апрелдан кучга кириши мумкин.
Низом лойиҳасига кўра, суҳбатлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказилади ва жараён аудио ҳамда видеоёзув орқали қайд этиб борилади. Суҳбат мазкур ҳудудларда давлат нотариуси лавозими таъсис этилганда ёки бўш ўрин пайдо бўлганида ўтказилиши белгиланган.
Тартибда суҳбат эълони қайси ҳолларда берилиши ҳам кўрсатилган: агар рўйхатдаги ҳудудларга берилган ягона танлов эълонига бирорта ҳам талабгор иштирок этмаса ёки танловдан ҳеч ким муваффақиятли ўта олмаса, суҳбат ўтказиш учун эълон берилади. Эълон “Инсон ва қонун” газетасида ва Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши, заруратга кўра бошқа ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатилиши мумкин.
Суҳбатда иштирок этиш учун талабгор электрон шаклда ариза ва сўровнома, стажировкадан ўтганлик ҳақида маълумотнома, нотариусликка талабгорларни ўқитиш курсини муваффақиятли тугатганлик сертификатини тақдим этади. Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Суҳбат натижаси комиссия аъзолари овози билан белгиланади: талабгор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми ёки ундан кўп овозини олган тақдирда суҳбатдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Суҳбатдан ўтган талабгор комиссия мажлисида нотариус қасамёдини қабул қилади ва кейин белгиланган тартибда лавозимга тайинланади.
Шунингдек, чекка ва талаб паст ҳудудларда камида уч йил нотариуслик фаолиятини амалга оширган нотариусга комиссия хулосаси асосида ўз хоҳишига кўра республиканинг бошқа ҳудудида хусусий амалиёт билан шуғулланишга рухсат бериш имконияти ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
11:40 / 04.05.2026
Ўзбекистонда автомобилни қандай расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин?
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026