Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан қурилиш ва олий таълим тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади
Фото: KUN.UZ
2019 йил 1 августдан капитал қурилиш ва олий таълим тизимида тажриба тариқасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга ошириш бошланади. Ўзбекистон капитал қурилиш ва олий таълим тизимида мавжуд коррупция ҳолатларига барҳам бериш мақсади шундай лойиҳа ўтказишга асос бўлмоқда. Чунки, Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевнинг таъкидлашича, ҳар қандай ислоҳотнинг муваффақияти биринчи навбатда фақат ва фақат таълимга боғлиқ.
Унинг фикрича, соҳада ҳамон ечимини кутаётган ва маълум маънода коррупцияга йўл очиб бераётган муаммолар ҳам борки, уларни тўлиқ ҳал этмасдан туриб, капитал қурилишда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини самарали амалга ошириш қийин кечади.
«2019 йил 1 августдан бошлаб тажриба тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертлар, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса, лойиҳани бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий қилишдан иборатдир.
Бу борада асосий масъулият капитал қурилиш ҳамда олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилади», - деди Йўлдошев Сенатда бўлиб ўтган мажлисда.
Қайд этилишича, мазкур ишчи гуруҳлар фаолияти нафақат қайд этилган соҳаларда, балки барча йўналишлардаги ишлар самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Чунки, ҳар иккала соҳада амалга ошириладиган ишлар бошқалар учун намуна вазифасини ўтайди.
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
19:25 / 14.11.2025