Ўзбекистон | 14:10 / 20.01.2020
22487
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Президент Қонунчилик палатаси мажлисида парламентга мурожаат санасини очиқлади.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, парламентга мурожаат жума, 24 январь куни бўлади. 

22 декабрь куни Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси учун сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, 150 депутатлик парламентга 125 депутат сайланди, 5 январь куни 25та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилди.

Бундан олдин, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери сайлангани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид