Ўн беш ёшда ўн беш миллион даромад
Муфтоҳиддин Аъзамжонов – Избоскан туманидаги 28-мактаб ўқувчиси. У мактабдан бўш пайтларида уйидаги иссиқхонада деҳқончилик билан шуғулланади.
Унинг иссиқхонасида цитрус мевалар парвариш қилинади. Шунингдек, пальма, гул кўчатлари етиштирилади
"Бу иссиқхонамизда 500 тупдан ортиқ лимон кўчатлари, 1 000 тупдан ортиқ пальма кўчатлари мавжуд. Оила аъзоларимиз билан шу иссиқхонада апельсин, мандарин, лимон каби цитрус меваларни етиштирамиз. Бир терганда 15-30 миллионгача даромад олинмоқда. Пальма кўчатларини экканимизга 2-3 йил бўлиб қолди, анча катта бўлиб қолган, сотиш ниятимиз бор", - дейди у.
Иссиқхонага лимонларни чанглатиш учун апельсин ва мандарин кўчатлари экилган. Бу орқали лимоннинг мазаси ва ранги ажралиб туради.
10 туп апелсин, 5 туп мандарин кўчатларини иссиқхонага экилган. Сабаби, бу лимонни чанглатиш, рангини қизартириб бериш ва маза-таъмига сифат қўшиш учун экилган.
Бир терилганда ўртача 1-2 тонна лимон сотувга чиқарилади.
Абдували Қурбонов
Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.
Мавзуга оид
15:53 / 08.10.2024
Андижонда “Оникс” анҳорга тушиб кетди
13:58 / 06.10.2024
«Андижон» драматик дербида тарихий ғалабага эришди (фотожамланма)
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
17:45 / 25.09.2024