Кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқасига бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга кўра, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.
Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.
Шунингдек, республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- республика кўчмас мулкнинг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Президент ва (ёки) Ҳукуматнинг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика кўчмас мулкни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги).
Мурожаатларда республика кўчмас мулкни қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт:
- республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
- объектларнинг паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари.
Мавзуга оид
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024
Уйнинг энг арзон ижараси Туркманистонда, қиммати – Қозоғистонда
21:05 / 16.09.2024
Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
18:44 / 10.09.2024