Иқтисодиёт | 14:03 / 13.09.2019
8288
6 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж ҳудудлар кесимида аниқланади

Фото: Fotolia

Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлаш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таклифларига мувофиқ Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган Давлат буюртмасини республика ҳудудлари кесимида аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан:

талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжнинг давлат буюртмаси асосида;

олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

Белгиланишича:

ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, йирик акциядорлик жамиятлари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва тижорат банкларининг раҳбарларига – ўзлари фаолияти олиб бораётган тизимда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни оқилона ва асосланган ҳолда иловадаги Низомда келтирилган шартлар асосида тақдим этилишида шахсий масъулият юклатилади.

“Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган Давлат буюртмасини республика ҳудудлари кесимида аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни республика ҳудудлари кесимида аниқлаш икки тоифага ажратилган ҳолда амалга оширилади:

а) талаб юқори, кескин кадрлар танқислиги мавжуд бўлган, давлат аҳамиятига эга иқтисодиёт тармоқлари учун ҳудудлар кесимида мос олий таълим муассасаларига - давлат буюртмаси асосида;

б) олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, доимий мониторинг қилиш ва тегишли маълумотларни умумлаштирган ҳолда юқори турувчи органларга тақдим этиш бўйича масъул орган ҳисобланади.

Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлашнинг асосий мақсадлари:

олий маълумотли мутахассислар меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасида номутаносибликни камайтириш, олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва бюджет харажатларини мақбуллаштирилишига эришиш;

давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун сарфланадиган харажатларни прогноз ҳажмлари доирасида иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мувофиқ олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари талаб ва эҳтиёжларига мос келадиган, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган стратегик мақсад ва вазифаларни амалга оширишда талаб қилинадиган билим ва юқори технологияларга асосланган ҳолда олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш.

Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлаш тизимининг вазифалари:

а) бакалавр ва магистр даражасига эга олий маълумотли кадрлар меҳнат бозорини доимий мониторинг қилиб бориш;

б) иқтисодиёт тармоқларида бакалавр ва магистр даражасига эга олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни республика ҳудудлари кесимида доимий таҳлилини амалга ошириш;

в) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли сценарийларини моделлаштириш ҳисобига юзага келувчи кадрларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиб бориш.

Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, йирик акциядорлик жамиятлари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва тижорат банкларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражаси чуқур таҳлил қилинади;

уларнинг реал ва узоқ муддатли истиқболда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи тўлиқ ўрганиб чиқилади;

вазирлик, идоралар ва ҳудудий ҳокимликларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш учун мавжуд бўлган моддий-техника базаси, юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси аниқланади;

олий таълим муассасаларига қабул параметрларини аниқлаш, бакалавр ва магистр даражасини олган битирувчиларни иш билан таъминлаш учун зарур бўлган реал ва прогнозлаштириладиган эҳтиёжни тақдим этувчи кадрлар буюртмачилари – идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар бирламчи бўғинларидан ҳисобланган ҳолда барча иқтисодиёт тармоқлари ҳисобланишади.

Иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш инструментлари этиб қуйидагилар:

Давлат ва алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, тармоқ дастурлари, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, улардан фойдаланиш коэффициентини ошириш, кичик бизнес ва микрофирмалар сонининг ортиб бориши, фермер хўжаликларини ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектлари сонининг ортиши;

Вазирлик, идоралар ва йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган ва шу асосда белгиланган олий маълумот талаб этадиган бошқарув ходимлари сони, кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва ушбу сон ўзгариб бориши тушунилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид