Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Навбаҳор» янгиланган стадионда «Сўғдиёна»ни енгди, «Насаф» муваффақиятсиз сериясига Бухорода чек қўйди
Суперлигада 7-турдан ўрин олган 2та ўйин ўтказилди.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қайд қилиш жоизки, мезбонлар бу мавсумда илк маротаба «Марказий» стадионда майдонга тушишди. Стадион чими янгилангани боис, «Навбаҳор» уй баҳсларини бошқа шаҳарларда ўтказиб келаётган эди.
«Насаф» сафарда «Бухоро» билан беллашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 65-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев томонидан урилди. Натижада Қарши шаҳри клуби қаторасига учта ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига барҳам берди.
Бу натижалардан сўнг, «Навбаҳор» 11 очко билан учинчи ўринга, «Насаф» 10 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. «Сўғдиёна» ва «Бухоро» 6 очко билан жадвалнинг қуйи қисмида боришмоқда.

Суперлига, 7-тур
4 май
НАВБАҲОР (Наманган) – СЎҒДИЁНА (Жиззах) 3:1
Наманган. «Марказий» стадиони, 25 716 томошабин
Голлар: Славко Лукич, (8), Александр Касян (18, 31) - Санжар Рашидов (90).
Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Обид Жўрабоев (Игорь Голбан, 71), Славко Лукич, Остон Ўрунов, Азим Аҳмедов (Шаҳзод Шайманов, 76), Иван Соловёв, Абдужамол Исроилов, Аббос Ғуломов, Александр Касян (Баҳодир Насимов, 68).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов, Жамшид Болтабоев (Иззат Абдуллаев, 20), Достон Тошматов, Шерзод Шокиров, Даниэль Насриддинов (Диан Талхатов, 63), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.

БУХОРО (Бухоро) – НАСАФ (Қарши) 0:1
Бухоро, «Марказий» стадиони
Гол: Ҳумоюн Муртазоев (65)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Тимур Галеэв, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов. Назоратчи: Бобур Ҳайдаров. Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Бухоро: 46. Хуршид Ходжаев, 2. Иван Фатич, 4. Миржалол Жумаев, 7. Иван Нагаев, 8. Саламат Кутибаев (с), 9. Асадбек Собиржонов, 23. Бехруз Шодмонов, 27. Раббимжон Хасанов, 28. Эргаш Исмаилов, 29. Володимир Баэнко, 99. Достон Ибрагимов
Насаф: 35. Абдуваҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Дониёржон Нарзуллаев, 18. Бобир Давлатов, 19. Сардор Абдураимов, 20. Ислом Кенжабоев, 28. Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов (с)
Мавзуга оид
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
19:49 / 30.11.2025
Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлди
17:18 / 29.11.2025
«Пахтакор» Суперлигада иккинчи, «Насаф» учинчи ўринни эгаллади
18:11 / 22.11.2025