Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нефтчи» 24 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон чемпиони бўлди
Бош мураббий Виталий Левченко шогирдлари Суперлига 29-турида «Қизилқум»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Бу – Фарғона клуби тарихидаги олтинчи чемпионлик.
Фото: ЎФА
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 24 йилдан сўнг яна Ўзбекистон чемпиони бўлди. Фарғоналиклар Суперлига 29-туридан ўрин олган «Қизилқум»га қарши ўз майдонидаги ўйинда 4:1 ҳисобида ишончли тарзда ғалаба қозонди.
Мезбонларнинг голларига Алишер Одилов (2), Жамшид Искандеров ва Иброҳимхалил Йўлдошев, меҳмонларнинг голига Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди.
Бу натижа «Нефтчи»га 64 очко билан муддатидан олдин чемпионликни келтирди. Энг яқин таъқибчи – иккинчи ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида 59 очко бор.
Тожикистонлик бош мураббий Виталий Левченко учун «Нефтчи»ни шоҳсупанинг юқори поғонасига олиб чиқишга 4 йил керак бўлди. 2022 йилда мутахассис фарғоналикларни Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолишга кўмаклашган эди. 2025 йилда олтин медалларни келтирди.
«Нефтчи» Ўзбекистон чемпионатидаги ғалабалари сонини 6 тага етказди. Бу мутлақ рекордчи «Пахтакор» клубидан кейин иккинчи кўрсаткич. Тошкентликлар 16 марта чемпионлик тожини кийган. Шунингдек, «Бунёдкор» 5 марта, «Локомотив» ва «Дўстлик» 2 мартадан, МҲСК, «Навбаҳор», «Насаф» 1 мартадан чемпион бўлган.
Мавзуга оид
08:22
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
14:10 / 02.12.2025
“Сув сепиш билан иш битмайди” – Фарғона ҳавоси ҳамон ўта зарарли бўлиб қолмоқда
11:32 / 02.12.2025