Ўзбекистон | 13:16 / 24.10.2020
3061
1 дақиқада ўқилади

НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳада кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Вазирнинг маълум қилишича, 2021 йил 1 январга қадар қисқа муддатли педагогик курслар, синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари жорий қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралга қадар «Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, Республика таълим маркази фаолиятини такомиллаштириш соҳаларида норматив ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб эса «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси ишга туширилади, НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид