Ўзбекистон | 17:14 / 13.04.2021
14332
2 дақиқада ўқилади

Хорижда пулсиз қолган ватандошларга бериладиган қарз миқдорлари маълум бўлди

Хорижда пулсиз, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари яшаш учун суткалик 100 долларгача, транспорт харажатлари учун 1000 долларгача қарз олиб туриши мумкин бўлди. Қарз миқдори аризачи яшаётган ҳудуддан келиб чиқиб белгиланади.

Фото: РИА Новости

Молиявий ёрдам аризачи ва унинг оила аъзолари (агар бўлса) ватанга қайтиб кетишини таъминлаш учун кўрсатилади. Маблағ фуқаронинг бирламчи зарур эҳтиёжи учун маҳсулот сотувчи ёки хизмат кўрсатувчига тўланади, яъни фуқаронинг қўлига берилмайди.

Ёрдам олиш учун фуқаро консулликка ариза билан мурожаат қилиши лозим. Ариза қаноатлантирилса, қарзни 30 кун ичида қайтариш керак. Мазкур тартиб 12 апрел куни тасдиқланган низомда белгилаб қўйилди.

Ҳудудлар бўйича ажратиладиган қарз меъёрлари қуйидагича:

Қарз олиш 6 кунгача вақт талаб этиши мумкин. Жараён тартиби қуйидагича:

  • Фуқаро консулхонага ариза билан мурожаат қилади, аризасига бошқа зарур ҳужжатларни илова қилади. Консулхона 2 иш кунида аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, аризачининг молиявий аҳволига баҳо беради.

Ариза намунаси:

  • Консулхона молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаб, Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
  • Вазирлик 1 иш кунида қарз бериш ёки рад этиш тўғрисида консулхонага хат юборади.
  • Консулхона хатни олганидан сўнг 1 иш кунида фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Қарз шартномаси намунаси:

Ариза рад қилинганда, консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради. Акс ҳолда, ундирув билан Мажбурий ижро бюросининг фуқаро яшайдиган ёки унинг мол-мулки жойлашган ҳудуддаги бўлими шуғулланади.

Мавзуга оид