Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
290 тоннадан зиёд инсонпарварлик юки – ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат. Ёрдамдан мақсад – Рамазон ҳайити муносабати билан афғон халқини қўллаб-қувватлаш ва дўстона қўшничиликни мустаҳкамлашдан иборат.
Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
18 март куни Ўзбекистон Республикаси номидан биродар Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди.
Мазкур эзгу ташаббус Рамазон ҳайити муносабати билан афғон халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Умумий оғирлиги 290 тоннадан зиёд бўлган инсонпарварлик юки – ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат.
Инсонпарварлик юкини расман топшириш маросими Ҳайратон шаҳрида бўлиб ўтди.


Маросимда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори ўринбосари Мавлавий Абу Идрис, Ташқи ишлар вазирлигининг Балх вилояти бўлинмаси раҳбарияти, шунингдек, Ҳайратон шаҳар ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқига доимий кўрсатиб келинаётган эътибор, ғамхўрлик, амалий қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун самимий миннатдорлик билдирди.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
Куни кеча Ўзбекистон Эрон халқига ҳам инсонпарварлик ёрдами юборган эди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
14:02 / 14.03.2026
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:11 / 13.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
15:28 / 12.03.2026