Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбоши тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятининг Булоқбоши туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича:
Республика ишчи гуруҳи маҳаллаларни уйма-уй юриш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини бориб кўриш жараёнида Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиб чиққан;
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш натижаларига кўра маҳалла, туман ва вилоят даражасидаги тизимли муаммолар ва камчиликларни ҳал этиш назарда тутилган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб тасдиқланган.
2018-2019 йилларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланиши мумкин.
Андижон вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, дахлдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини ўзлаштириш ва янги иш ўринларини яратишни назарда тутган ҳолда, Манзилли рўйхатнинг сўзсиз бажарилишини таъминлайди;
лойиҳаларнинг бажарилиши ва муаммоли масалаларни доимий равишда кўриб чиққан ҳолда, уларни ҳал этиш бўйича тезкор ва амалий аҳамиятга эга чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.
Андижон вилояти ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклар билан келишиш асосида зарур бўлганда, Манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар қийматини ҳамда иш ўринлари сонини сақлаб қолган ҳолда, ушбу Манзилли рўйхатга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Андижон вилояти ҳокимлигининг Булоқбоши туманидаги ер участкаларида 2-иловага мувофиқ кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ–3356-сон “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бир ой муддатда КСЗ Дирекциясини ташкил қилиш ва унинг иштирокчиларига ер участкаларини бериш чораларини кўради.
“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда КСЗ ҳудудида муҳандислик-ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Андижон вилояти ҳокимлиги раҳбарлари зиммасига КСЗда жойлаштириладиган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига кўра электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича шахсий масъулият юкланади.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва хўжалик юритувчи субъектлар – инвесторлар бошқарув органларининг 2018-2019 йилларда:
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” фуқаролар йиғини ҳудудида 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ва 100 та янги иш ўринлари яратган ҳолда, гилос етиштириш бўйича лойиҳа қиймати 8 млрд. сўм ва умумий майдони 164,7 гектар бўлган интенсив боғ ташкил қилиш;
Булоқбоши туманидаги “Қашқар” фуқаролар йиғини ҳудудида 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ва 20 та янги иш ўрни яратган ҳолда, лойиҳа қиймати 40,7 млрд. сўм ва умумий майдони 12 гектар бўлган оҳак ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш;
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” фуқаролар йиғини ҳудудида 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этган ва 10 та янги иш ўрни яратган ҳолда, лойиҳа қиймати 16,3 млрд. сўм ва умумий майдони 1,5 гектар бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин.
Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу ҳудудларда объектларни қуриш учун ер участкасини белгиланган тартибда ажратишни таъминлайди.
Андижон вилояти ҳокимлиги:
Булоқбоши туманидаги “Дўлана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 0,5 гектар майдонда устахоналар ва ишлаб чиқариладиган буюмларни намойиш қилиш ҳамда сотиш учун ҳунармандлар савдо нуқталарини ўз ичига олган “Ҳунармандлар” марказини ташкил қилади;
ер участкаси ажратилиши ва бу ерда тадбиркорлар ҳамда ҳунармандларни жойлаштиришни таъминлайди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда:
Жанубий Фарғона каналининг Булоқбоши туманидаги 25 километрида (Пикет 253) умумий фойдаланиладиган кўприкни лойиҳалаштиришни;
мазкур кўприкни 2019 йил 1 мартгача қуришни таъминлайди.
Мавзуга оид
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025
Андижонда 3 килограммга яқин «гашиш» билан қўлга тушган жиноий гуруҳ фош этилди
21:59 / 09.12.2025
Андижонда 4 миллиард сўмга яқин гиёҳвандлик воситалари аниқланди
16:28 / 02.12.2025