Жаҳон | 20:00 / 06.08.2019
7602
1 дақиқада ўқилади

Адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган илк қора танли аёл вафот этди

Фото: Wikipedia

Америкалик ёзувчи ва адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Тони Моррисон 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Ёзувчининг вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Моррисон адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган биринчи қора танли аёл бўлган. У бу нуфузли мукофот билан 1993 йилда тақдирланган. Ёзувчи умумий ҳисобда 11 та романга муаллифлик қилган, улардан охиргиси – “Тангри, фарзандимни асра” асари 2015 йилда чоп этилган. Адиба, шунингдек, болалар асарлари, пьесалар ёзган ва адабий танқид билан шуғулланган. 

Ёзувчи ўз фаолияти давомида 30 дан ортиқ мукофот, жумладан “Маҳбубам” романи учун нуфузли Пулитцер мукофотини олган. Time журнали ушбу асарни 1923 йилдан 2005 йилгача нашр этилган инглиз тилидаги энг яхши романлар юзталигига киритган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид