Жаҳон | 21:44
1058
1 дақиқада ўқилади

Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофоти энди ўзини қизиқтирмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига тинчлик бўйича Нобел мукофоти берилиши ҳақида бошқа гапиришни истамаслигини маълум қилди.

Фото: AP

Washington Examiner нашри журналисти интервьюда Трампдан Эрон билан уруш унинг мукофот олиш имкониятини оширади, деб ҳисоблайсизми, деб сўради.

«Билмадим. Бу мени қизиқтирмайди», деб жавоб берди АҚШ президенти.

Трамп Яқин Шарқда янги уруш бошланганидан кейин хорижий етакчилар билан суҳбатларида бу мавзу кўтарилганми, деган саволга: «Йўқ, Нобел мукофоти ҳақида гапирмаяпман», деб жавоб берди.

2025 йилда Доналд Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодини қўллаб-қувватлаш учун фаол кампания бошлади. Уни олмаганидан сўнг, АҚШ президенти энди «тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмаслигини» айтди.

2025 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотини Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо олди. Кейинроқ у Трампга ўзининг Нобел медалини топширди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид