Жаҳон | 21:03 / 11.05.2026
4481
1 дақиқада ўқилади

Эронда Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий қамоқдан озод этилди

У оғир хаста экани айтилмоқда.

Фото: Narges Foundation Archive via AP

Эрон ҳукумати инсон ҳуқуқлари фаоли, тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадийни қамоқдан озод қилди. Соғлиғининг жиддий ёмонлашуви катта миқдордаги гаров эвазига озодликка чиқишга асос бўлди. Аёл аллақачон даволаниш учун Теҳронга жўнатилган, деб ёзди Le Monde.

Ўтган ҳафта Муҳаммадий тарафдорлари унинг ўлим ҳолатида эканини маълум қилди. Тахминларга кўра, у икки марта юрак хуружини бошидан кечирган.

1990-йиллардан бошлаб Наргиз Муҳаммадий Эронда ўлим жазосига, шунингдек, аёллар ҳуқуқларининг чекланишига қарши чиқди. У бир неча марта ҳибсга олиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2024 йилда фаол саломатлиги ёмонлашгани сабабли қамоқдан озод қилинган эди. Унга 2026 йил бошида Эрондаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг янги муддат тайинланган эди.

2023 йилда Наргиз Муҳаммадий Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Мукофотни унинг фарзандлари олди, чунки ўзи қамоқда эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид